Исмингизни айтинг, бахтингиздан сўйлаймиз

СУҒДИЁНА 28.08.2018, 11:55
Исмингизни айтинг, бахтингиздан сўйлаймиз

Кўпчилик мунажжимлар башоратига қизиқади. Баъзан тўйдан аввал келин-куёвнинг туғилган санаси мунажжимлар жадвали бўйича бир-бирига мос келадими-йўқми, шунисини ҳам назардан қочирмайдиганлар бор. Сиз учун-чи, қизиқми? Унда қуйидаги жадвални эътиборингизга ҳавола қиламиз. Марҳамат, ўзингиз ва жуфтингиз исмининг бош ҳарфини топиб, керакли рақамни аниқланг. Бу рақам бир-бирингизга нечоғли мос эканингизни сўзлайди!

1. Феъл-атвор жиҳатидан бир-бирингизга жуда ҳам моссиз. Сиздан ё ўта тотув ёки ҳаддан зиёд жўшқин, эҳтиросли жуфтлик чиқади.

2. Одатдагидек жуфтлик. Сизларда бирор ўзига хослик бор, деб бўлмайди. Аммо яхши яшайсиз.

3. Идеал оила! Бир-бирингизни ниҳоятда яхши тушунасиз ва доим керакли пайтда керакли сўзни топа оласиз.

4. Агар бир-бирингизни тинглай билсангиз, майда-чуйда гап-сўзлар айрилиққа сабаб

бўлолмайди.

5. Узукка кўз қўйгандек, деб айнан сиздекларни айтишади! Оилангизга барчанинг ҳаваси келади! Кўз тегмаси-ин!

6. Мустаҳкам оила қура оласиз ва муносабатларингиз узоқ ҳамда мазмунли давом этади.

7. Осон кечмаслиги мумкин, аммо машаққатлардан чўчиманг, ҳеч қачон қуламайдиган бахт қасрини, албатта, қурасиз!

8. Ҳеч кимга қулоқ солманг, бир-бирингизни севинг, севилинг, шунинг ўзи кифоя.

9. Интеллект, яъни ақл жиҳатидан бир-бирингизга муносибсиз. Ҳар доим ёқимли ва қизиқарли суҳбат учун мавзуингиз бор.

10. Намунали жуфтлик! Сиз бир оиласиз!

11. Маънан ва руҳан жуда моссиз!

12. Биргаликда ҳар қандай машаққатни енга оласиз, шунинг учун ҳам ҳеч қачон енгилманг!

13. Қалбан яқин инсонингизни топгансиз, табрикларимизни қабул этинг!

14. Бахтингизни қадрланг ва асранг, бу жуфтликка ҳасад қилувчилар топилади.

15. Кўпчилик сизларни бир-бирингизга номуносиб деб билади, аммо иккингиз бунинг аксини исбот этишингиз мумкин.

16. Ижодий жиҳатдан хўп топишгансиз-да! Биргаликда ақл бовар қилмас ютуқларга эришишингиз мумкин.

17. Яхши дўст ва ажойиб жуфтлик.

18. Оилангиз қўрғони мустаҳкам!

19. Жанжалсиз илож йўқ. Ахир, иккингиз ҳам қизиққонсиз.

20. Агар нимадир кўнгилдагидек бўлмаса, тушкунликка тушманг. Ҳаммаси ўз қўлингизда, эр-хотин муносабатлари ҳам худди иш, ўқишдек гап. Меҳнат қилмасангиз муваффақиятга эришмайсиз.

21. Бироз зерикарли жуфтлик бўлиб туйилишингиз бор гап, аммо асл ҳақиқат иккингизга аён. Бир-бирингиздан зерикишингиз мумкин эмас!

22. Яхши жуфтлик. Бундан ортиқ таърифга ҳожат йўқ.

23. Сизнинг бир-бирингизга муҳаббатингизни юлдузлар ҳам тасдиқламоқда.

24. Уй-рўзғор борасида қарашларингиз бир хил. Бу оилавий ҳаётда муҳим эканини биласиз-а?!

25. Ёмон жуфтлик эмас. Фақат биргаликда бироз машаққатли йўлни босиб ўтишга тўғри келади.

26. Гўзал ва қувноқ! Иккингиз биргаликда худди шундайсиз.

27. Энг намунали оилани қура оласиз!

28. Муҳаббатингиз учун курашинг ва асло енгилманг!

29. Ҳамкорликда кўп яхши ишлар қилишингиз ва бундан фахрланиб юришингиз мумкин.

Интернет материаллари асосида тайёрланди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1