Японияда вулқон отилиши оқибатида 63 киши жабрланди

ДУНЁ 29.09.2014, 14:23
Японияда вулқон отилиши оқибатида 63 киши жабрланди

Япониядаги Онтакэ вулқони отилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва 63 киши жабрланди, бу ҳақда Киодо агентлиги хабар беради.

28 сентябрь куни қутқарувчилар юрак ва ўпка органлари ишдан чиққан 31 кишини топишди. Улардан тўрт нафари вафот этди. 29 сентябрь куни эса шифохонага яна 6 киши келтирилди.

Япониянинг Нагано ва Гифу префектуралари ўртасидаги вулқон отилиши 27 сентябрь куни тонгда содир бўлди.  Ушбу даврда 250 га яқин саёҳатчи вулқон яқинида бўлишган. 

Япониянинг метеорология бош агентлиги ушбу вулқонни беш баллик шкала бўйича учинчи даражадаги хавф эканлиги маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1