АсосийJamiyat

Орол денгизининг шарқий қисми тўлиқ қуриб бўлди (ФОТО)

АҚШнинг аэрокосмик тадқиқотлар миллий бошқармаси (НАСА)нинг Earth Observatory сайти Орол денгизининг янги суратларини тақдим қилди. Бу ҳақда Gazeta.uz сайти хабар беради.

Суратларда Орол денгизининг шарқий қисми тўлиқ қуриб кетганини кўриш мумкин. 

 2014 йил

Earth Observatory сайтининг ёзишича, денгизнинг шарқий қисмида ёғингарчилик миқдорига қараб, йилдан-йилга сув сатҳи ўзгармоқда. Маълум бўлишича, 2009 йил Оролнинг шарқий қисми тўлиқ қуриган, аммо, 2010 йил яна сув сатҳи қайтган.

2010 йил

Орол денгизини ўрганиб чиқаётган,  Ғарбий Мичиган Университети географи Филип Миклиннинг айтишича, Оролнинг шарқий қисмининг тўлиқ қўриши Помир тоғларида ёмғир ва қорнинг кам ёғганлиги билан боғлиқ. Бу эса Амударёда сув оқимини камайишига олиб келган.  

 

    Бошқа янгиликлар