1

Келишилган учрашувларга қарши кураш қўмитаси раҳбари: “Келишилган ўйинлар бор бўлса, исботлаб беринг”

СПОРТ 30.09.2014, 09:36
Келишилган учрашувларга қарши кураш қўмитаси раҳбари: “Келишилган ўйинлар бор бўлса, исботлаб беринг”

26 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларининг нимчорак финал учрашувини ўтказди ва Саудия Арабистонига мағлуб бўлди.

Шу куни Ўзбекистон Олий лигасининг 21-турида ушбу мусобақада қолиш учун курашаётган “Суғдиёна” клуби ўз майдонида “Метталург”ни 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қизиқарлиси, 19-турда “Суғдиёна” ўз майдонида “Навбаҳор” клубини ҳам айнан шу ҳисоб билан мағлубиятга учратганди.

 Ушбу натижалардан сўнг, Ўзбекистон футболини ёритувчи айрим сайтларда “келишилган ўйинлар” ҳақида мақолалар чоп этилди.    

Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол федерацияси қошида ташкил этилган келишилган учрашувларга қарши кураш қўмитаси раҳбари Аҳрол Иноятов "Спорт" телеканалининг "Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони бўлди. Мутасадди Олий лигада келишилган ўйинлар борлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ билдираркан, буни исботлаб беришни талаб қилди. Бу ҳақда uff.uz сайти хабар бермоқда.

"Келишилган ўйинларнинг чемпионатга таъсири катта, аммо буни исботлаш қийин бўлмоқда. Тўғри, бу борада турли гап-сўзлар пайдо бўлган, масалан интернетда келишилган ўйинлар ҳақида турли хабарлар ўқидик. Аммо бундай гапларни тарқатишдан олдин уни исботлаш керак. Интернетда ким нимани истаса, ёзаверади. Келишилган ўйинлар бўлса, ЎФФ раҳбари унга қаттиқ жазо беради. Лекин буни олдин исботлаб бериш керак.

Қандай қилиб айби йўқ одамларни жазолайсиз? Олдин буни юридик жиҳатдан исботлаш керак. Қани, ким исботлади? Кўчада, у ер, бу ерда келишилган ўйинлар борлиги ҳақида гапириш осон, лекин уни исботлаб бўлмайди. Агар келишилган ўйинлар бўлса, буни исботлаб беринг. Исботи йўқ нарсани эса гапирмаслик керак", - дейди Аҳрол Иноятов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1