“Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси 2014 йилнинг 1 октябридан Тошкент шаҳри аҳолиси, ташкилотлар, корхоналарнинг маиший чиқиндилари учун тўлов нархларининг оширилиши ҳақида e-kommunal.uz маълум қилди.
Унга кўра, бир киши учун у қаерда рўйхатда туришидан қатъи назар, маиший чиқиндилар олиб чиқилиши учун тўлов 2 600 сўмни ташкил қилади. Бу аввалги тарифдан 13 фоизга кўп демакдир.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт аҳолиси учун қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг ойлик тўлови аввал бир кишига 2 300 сўмни ташкил қилар эди.





