АсосийJamiyat

Сеулда ўзбек замонавий буюмлар кўргазмаси бўлиб ўтди

Корея Республикасининг пойтахти Сеулда “Preview in Seoul-2014” Ҳалқаро  текстил кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uz24.uz нашри хабар беради.

Унда турли мамлакатларидан 250 дан ортиқ компаниялар қаторида “Ўзбекенгилсаноат” Ўзбекистон Давлат акциядорлик компанияси ҳам қатнашди.

“Preview in Seoul-2014” кўргазмасида Ўзбекистоннинг 2015-2016 йилларга мўлжалланган замонавий маҳсулотлари тақдим этилди. Кўргазма давомида қадимий ва замонавий технологиялар ёрдамида яратилган маҳсулотлар омма эътиборига ҳавола этилди. 

    Бошқа янгиликлар