АсосийJamiyat

Ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи 100 дан ортиқ йўл кўрсатгичлари ўрнатилди​

'Ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи 100 дан ортиқ йўл кўрсатгичлари ўрнатилди​'ning rasmi

Тошкент вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, йўловчи сайёҳларнинг кўзланган манзил бўйлаб тўғри ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл кўрсатгичлари ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят туризмни ривожлантириш департаментидан маълум қилишларича, “Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорвоқ“, “Бектемир – Юқори Чирчиқ – Ғазалкент – Чорвоқ“, “Чорвоқ“ эркин туристик зонаси ва вилоятнинг туристлар оқими юқори бўлган йўллари бўйлаб ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи 100 дан ортиқ йўл кўрсатгичлари ўрнатилган, деб ёзмоқда ЎзА.

photo5199795834890332753.jpg

photo5199795834890332754.jpg

Маълумотларга кўра, Бўстонлиқ туманида 10 йўналиш бўйлаб 62 туристик маскан жойлашган бўлиб, мазкур туристик объектларга олиб борувчи 370 километр масофадаги йўллар бўйлаб ҳам йўл белгиларини ўрнатиш ишлари якунланган.

    Бошқа янгиликлар