1

Инчеон-2014. Ҳамюртимиз Барно Мирзаева кумуш медаль совриндори бўлди

СПОРТ 03.10.2014, 17:25
Инчеон-2014. Ҳамюртимиз Барно Мирзаева кумуш медаль совриндори бўлди

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган Осиё ўйинларида яна бир спортчимиз совриндорлар сафидан ўрин эгаллади. Бу ҳақда  Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Каратэ спорт турининг кумитэ баҳсларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Барно Мирзаева (-61 кг.) ҳал қилувчи финал баҳсида малайзиялик Криснан Жефрига имкониятни бой берди ва Осиё ўйинларининг кумуш медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Барно Мирзаева 2010 йили Гуанчжоу (Хитой)да бўлиб ўтган XVI Осиё ўйинларида кумитэ бўйича бўлиб ўтган мусобақада бронза медалига сазовор бўлган эди.

Инчеонда ўтказилаётган қитъанинг энг йирик спорт ўйинларида чорак финал босқичидан баҳсларга киришган Барно Мирзаева дастлаб Эрон терма жамоаси аъзосини, ярим финалда эса Ж.Корея вакилини мағлуб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 41 тага етди (9 та олтин, 12 та кумуш, 20 та бронза) ва ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 10-ўринни банд этиб туришибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1