АсосийJinoyat

Қўқонда куёв ўз қайнотасига пичоқ урди

'Қўқонда куёв ўз қайнотасига пичоқ урди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Ю.У.нинг уйи олдида можаро юзага келди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

У ўзаро жанжал оқибатида Муқимий шаҳарчасида яшовчи қайнотаси Ф.А.га пичоқ билан жароҳат етказди.

Оқибатда Ф.А. касалхонага ётқизилди, Ю.У. қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар