1

Чарли Шин қўл кўтарган стоматолог ёрдамчиси уни судга берди

ШОУ-БИЗНЕС 06.10.2014, 19:07
Чарли Шин қўл кўтарган стоматолог ёрдамчиси уни судга берди

Ёдингизда бўлса, 2 октябрь куни голливуд актёри Чарли Шиннинг стомотолог шифокорига пичоқ билан ташланганлиги ҳамда унинг ёрдамчи ҳамширасини уриб юборгани ҳақида хабар берган эдик.

3 октябрь куни эса ҳамшира Маргарита Палестино актёрни совуқ қурол билан ҳужум қилиш ва маънавий, руҳий зарар етказганликда айблаб, судга берди. Бу ҳақда кўплаб интернет нашрлари қаторида www.spletnik.ru нашри хабар бермоқда. 

Гап шундаки, Чарли Шин абцессни даволаш учун стоматолог ҳузурига боришга қарор қилган. Бироқ, орадан бироз вақт ўтиб, у фикрини ўзгартириб қолди ҳамда ниқоб тақиш ниятида унга яқинлашган ҳамширани уриб юборади.

Кейинчалик маълум бўлишича, Чарли Шиннинг шаҳсий қўриқчиси воқеа гувоҳларига тартибсизлик ва ноқулайлик учун 500 АҚШ доллари миқдорида пул берган. Айни дамда Шин ҳам унинг администратори ҳам суд ишлари билан боғлиқ воқеаларга изоҳ бермаган. Полиция вакилларининг фикрларига кўра, актёр наркотик моддаларни истеъмол қилиш оқибатида ана шундай “ноодатий” ҳолатарга тушиб қолмоқда.

Воқеалар ривожини кузатамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1