1

Тошкентда 23 мингга яқин АҚШ долларни ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 10.09.2018, 09:51
Тошкентда 23 мингга яқин АҚШ долларни ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан чет эл валютаси савдоси билан ноқонуний равишда шуғулланиб келаётган шахслар фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Пойтахтнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2 нафар фуқаро Lacetti автомашинаси ичида 22 минг 600 АҚШ долларини 7950 сўмдан ҳисоблаб жами 179 миллион 600 минг сўмга сотаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.

Тадбир давомида ашёвий далил сифатида олинган 22 минг 600 АҚШ доллари мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилгунга қадар вақтинча сақловга олинди ҳамда ҳолат юзасидан баённома ва бошқа процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1