1

БЕН КИНГСЛИ: “ИБН СИНОНИ ЯХШИ КЎРАМАН”

ШОУ-БИЗНЕС 07.10.2014, 13:57
БЕН КИНГСЛИ: “ИБН СИНОНИ ЯХШИ КЎРАМАН”

Фактлар

  • Ҳақиқий исми: Кришна Пандит Бханжи.                                                
  • Туғилган вақти: 1943 йил 31 декабрь.                                  
  • Мукофотлари: “Оскар”, “Олтин глобус”, “Bafta”, Киноактёрлар гильдияси мукофоти.      
  • Унвони: Буюк Британиянинг “СЭР” мақомига эга. 

""ИСМИМНИ ЎЗГАРТИРГАНИММАШҲУРЛИК ОЛИБ КЕЛДИ""

Бен Кингсли 1943 йили 31 декабрда Йоркшир графлигидаги Скарборо шаҳрида дунёга келган. Отаси Раҳимтилла Харжи Бханжининг келиб чиқиши гужаротлик, асли яҳудий бўлган онаси Анна Лина Мэри Гудман эса британиялик модель ва актриса эди. Бен ўз ижодини театр саҳнасидан бошлаган. У ота-сининг маслаҳатига кўра ўзига жарангдор тахаллус олган бўлиб, 1967 йилдан бери Қиролликнинг Шекспир театри актёри ҳисобланади. Кинога биринчи қадамини “Қўрқув эшик очади” фильми орқали қўйган. Шундан кейин телесериалларда суратга туша бошлади. 1982 йили Ричард Аттенборонинг “Ганди” фильмида ижро этган роли учун бирданига ҳам “Оскар”, ҳам “Олтин глобус”, ҳам “BAFTA” мукофотларига сазовор бўлган. Бундан ташқари, актёр яна уч марта: 1992 ва 2002 йилларда “Багси” ва “Ёқимтой махлуқ” фильмларидаги иккинчи даражали роли учун, 2004 йилда “Қум ва тумандан қурилган уй” фильмидаги бош роли учун “Оскар”га лойиқ топилди. 2000 йилда Британия қироллиги ордени билан тақдирланди.

ОИЛАСИ

Бен Кингслининг тўрт фарзанди бор. Унинг актриса Анжела Морантдан Томас Бханжи ва Жасмина Бханжи, театр режиссёри бўлган Элисон Сатклиффдан эса Эдмунд Кингсли ва Фердинанд Кингсли исмли фарзандлари бор. 2005 йилда Кингсли рафиқаси Александра Кристманн обрўсини тўкадиган суратларни интернетгажойлаётганини кўриб қолиб, у билан ажрашди. 

2007 йили 3 сентябрда эса бразилиялик актриса Даниэла Лавендерга уйланди. Ўн йилдан бери Англиядаги Спелсбури ҳудудида истиқомат қилади.

""САДАҚА СЎРАМАГАНИМ — БАХТИМ""

Бен агар бир вақтлари исмини ўзгартирмаганида, ҳозир эришган ютуқларига эриша олмаган бўлиши мумкинлигига қаттиқ ишонади. Келгусида актёр бўлишини эсини таниган пайтдаёқ белгилаб олганди ва олти – етти ёшларидаёқ ўзини худди унга кўзга кўринмас суратга олиш гуруҳи ҳамроҳлик қилаётгандек тутарди. Аммо унинг артистона қилиқлари театр мактабига қабул қилиш гуруҳи аъзоларини мафтун эта олмади ва Бенга чиқиш эшигини кўрсатишга шошилишди. Орадан бир неча ҳафта ўтар-ўтмас унга илк ролни таклиф этишди. Бенни актёр сифатида тарбиялаган омил эса “Йўқ дегани жавоб эмас” номли эски итальян фильми эди. Фильм қаҳрамони бўлган болакай касал эшагини азиз-авлиёларни қабрини зиёрат қилдириб, даволамоқчи бўлади. Аммо катталар унинг бу ишига қаршилик қилишади. Бола эса бирин-сирин барча дин пешволарининг ҳузурига кириб, охири Папанинг олдигача етади ва эшагини зиёратга олиб боришга муваффақ бўлади. Шунда Бен ўзи учун “Ҳатто қотилни ижро этсанг ҳам, ундан ўзингга ёқадиган бир жиҳатни топгин. Акс ҳолда ҳеч нарсани уддалай олмайсан” деган хулоса чиқарди. Ва буни ўзига бир умрлик шиор қилиб олди. Бен умрида садақа сўрамагани учун ҳам ўзини бахтли инсонлар сирасига киритади. Бутун бўш вақтини иложи борича шаҳарлардан узоқроқда, асосан, Оксфордширдаги фермасида ўтказишга ҳаракат қилади. Шу туфайли ҳам шаҳар ҳаётига қайтганида, уни доим қандайдир кутилмаган совға кутиб туради.

ШАРҚНИНГ БУЮК ҲАКИМИ РОЛИ

Сэр Бен Кингслига “Табиб: Ибн Синонинг шогирди” фильмида Шарқнинг буюк ҳакими Абу Али ибн Сино тимсолини яратиш топширилганида, ҳамма ундан қойилмақом ижрони кутганди. Ва у умидларни алдамади.

Ажойиб актёр ижросида бутун дунё тан олган буюк ҳаким гўё ҳаётдагидек намоён бўлади. Шунингдек, бош қаҳрамоннинг ёшлигини ижро этган ёш актёр Том Пэйн ҳам ўз ролини ижро этишга бутун қалб қўрини бағишлагани сезилиб туради. Албатта, соҳибжамол аёлсиз кино кино бўлармиди? Малоҳатли актриса Эмма Ригби ҳам ўз қаҳрамонини гўзаллик, назокат, майинлик ила намойиш этиб, таҳсинларга сазовор бўлди.

ҲАЁТИЙ ПРИНЦИПЛАРИ ВА СЕВИМЛИ ИБОРАЛАРИ

  • Актёрлик касби ҳақида жуда кўп хунук сўзларни айтишади. Назаримда, одамларнинг ўзи актёрлик нима эканлигини тушунишмайди.
  • Ҳар қандай фильмда бош ролни режиссёр ижро этади. Фақат кўпчилик бу ҳақда ўйлаб ўтирмайди.
  • Идеал оламда актёр ва режиссёр яхлитдир. Ахир ундаги уфқ чизиғида океан ва осмонни ажратиб турадиган чизиқ йўқ-да!
  • Мен ёлғизликда ўзини ёлғиз ҳис этадиган одамлар тоифасига кирмайман.
  • Ёшинг танловчан бўлишингга ёрдамлашмайди. Ёш истак-ихтиёрингдан қатъи назар сенга келиб ўрнашадиган фильтрдир.
  • Англияда мен энди Сэр Бенман. “Мистер” эса қаёққадир ғойиб бўлди. Ҳатто паспортимда ҳам йўқ. Улар менинг “мистер”имни тортиб олишди.
  • Ҳамлет жудаям ақлли йигит бўлган.
  • Трагедия тинчлантирувчи дори бўлолмайди.
  • Одамларга доимо уларнинг қанчалик шафқатсиз эканликларини эслатиб туриш лозим.
  • Йиғига кўникиш мумкин эмас
  • Рицарь аждарлар бор жойда бўлади

    НУРИДДИН тайёрлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1