АсосийJamiyat

Юнусобод туман ҳокими пора олиш вақтида қўлга олинди

'Юнусобод туман ҳокими пора олиш вақтида қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, махсус тадбир Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан ўтказилган. Юнусобод тумани ҳокими ушбу пуллар эвазига инвесторга ер майдони тақдим этишни ваъда қилган.

Бахтиёр Абдусаматов 1976 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (1996) ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (2003) тамомлаган. 2017 йилнинг апрель ойида Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланган.

Ундан аввал Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси раиси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари сифатида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар