1

Жеки Чан ижросидаги афсонавий фильм сериалга айланади

ШОУ-БИЗНЕС 07.10.2014, 20:07
Жеки Чан ижросидаги афсонавий фильм сериалга айланади

CBS телеканали Тиғиз пайт фильмининг римейкини суратга олмоқда.

Маълумотларга қараганда, CBS телеканали Жеки Чан ижросидаги машхур ва афсонавий фильмини сериал сифатида суратга олиш учун руҳсат олган. Бу ҳақда news.rambler.ru нашри хабар беради.

Фильм муаллифлари томонидан суратга олинажак римейк ҳам худди асл фильмдаги каби Лос-Анжелесга келган полициячи ҳақида бўлиши айтилмоқда. Ушбу полициячи ҳам шеригини ёқтирмайдиган ва у билан мажбуран ишлайдиган қаҳрамон бўлади. 

Маълумот учун:

  • “Час пик” комедик жангари фильми сифатида илк бор 1998 йили режиссёр Бретт Рэтнер томонидан суратга олинган.
  • Бош ролларда: Джеки Чан ва Крис Такер.
  • Сценарий муаллифлари: Росс Ла Манна ва Джим Кауф.
  • Бюджети: 33 000 000 АҚШ долларини ташкил этади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1