1

“Ўзсаноатқурилишбанк”да янги “Байрамона” омонати жорий қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 12.09.2018, 19:36
“Ўзсаноатқурилишбанк”да янги “Байрамона” омонати жорий қилинди

Банк тизимида миллий валютада янги “Байрамона” номли омонат жорий этилди.

Омонатнинг сақлаш муддатини омонатчи иштирокисиз 2 марта узайтириш мумкин. Омонат муддати узайтирилганда ҳисобланган, лекин мижоз томонидан талаб қилиб олинмаган фоизлар унинг асосий суммасига қўшилади. Эътиборлиси, кейинги муддатларда устамалар ушбу йиғилган миқдор учун ҳам ҳисобланади.

Омонатнинг сақлаш муддати 4 ой, унга қабул қилинадиган бошланғич бадал миқдори 10 000 сўм. Белгиланган йиллик устама тўлови эса 15 фоиздир.

Омонатга маблағлар нақд пулда ёки амалдаги депозит ҳисобварақларни қайта расмийлаштириш, нақд пулсиз пластик карталар орқали ҳамда масофадан “UzPSB Mobile” мобиль дастури ёрдамида онлайн режимда қабул қилинади. Фоиз тўлови ҳар ойда тўланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1