Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 12 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 13 сентябрь куни Кўксаройда расмий кутиб олиш маросими билан бошланди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко икки мамлакатнинг расмий делегациялари вакиллари ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари билан танишди.
Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг доирада ўтказилади.