1

Мадридда Эбола вирусини ташувчиси сифатида гумон қилинган ит йўқ қилинди

ДУНЁ 09.10.2014, 12:02
Мадридда Эбола вирусини ташувчиси сифатида гумон қилинган ит йўқ қилинди

Мадридда Эбола вируси билан касалланиш оқибатида вафот этган икки испан рухонийсини парвариш қилган ҳамширанинг ити йўқ қилинди, дея хабар беради itar-tass.com нашри.

Бир неча кун олдин ушбу ҳамшира ҳам Эбола вирусини юқтириб олганликда гумон қилиниб карантин хонасига жойлаштирилганди. Ўтган ҳафтада унга "Карлос III" касалхонасидан уйга кетишига рухсат берилди.

“Ҳамширадан олинган қон таҳлил натижалари унга Эбола вируси йўқ эканини кўрсатди. Шу сабабли унинг касалхонадан уйга кетишига рухсат берилди. Карантинда эса Эбола вирусини юқтириб олганликда гумон  қилиниб яна тўрт киши сақланмоқда, улар орасида ҳамширанинг турмуш ўртоғи ҳам бор”, дейди ОАВга берган интервьюсида Мадрид шаҳар маъмурияти раҳбари муовини Хавьер Родригес.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1