АсосийJamiyat

Тошкентда божхона омборхонасида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган “Тошкент юк тушириш ҳовлиси” ҳудудида  7 октябрдан 8 октябрга ўтар кечаси ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.

Ўт ўчирувчилар гуруҳи томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Маълумотларга кўра, юк омборхонасида тез ёнувчи моддалар бўлган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар