1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Минск шаҳрига ташриф буюрди

ЖАМИЯТ 10.10.2014, 12:30
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Минск шаҳрига ташриф буюрди

Куни кеча, 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисда иштирок этиш учун Минск шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти хабар беради.

Бугун, 10 октябрь куни МДҲ саммитининг асосий воқеалари бўлиб ўтади. Президентимиз Ислом Каримов анъанага мувофиқ давлат раҳбарларининг тор доирада ва кенгайтирилган таркибда ўтказиладиган учрашувларида иштирок этади. Саммит кун тартибидан Ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокамаси ўрин олган.

Мажлис якунида МДҲ доирасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1