АсосийJamiyat

Барча сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига рухсат берилди

2014 йилги сайловни ёритиш бўйича республика матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов журналистларга сайлов округларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини шакллантириш, сиёсий партияларнинг бўлажак парламент сайловларида иштирок этишига рухсат бериш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди.

Тадбирда айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловни ўтказиш учун бир юз ўттиз беш сайлов округи ташкил этилгани, уларнинг номланиши, тартиб рақами, чегараси ва сайловчилар сони кўрсатилган рўйхат матбуотда эълон қилингани таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар