Белорусия пойтахтида пайшанба куни МДҲ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «МИР 24» телеканали хабар беради. Тадбирнинг расмий қисм якунида МДҲ ташқи ишлар вазири Владимир Макей Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарларининг жаҳон ҳамжамиятига мурожаати лойиҳаси қабул қилинганлигини қайд этди.
«Биз МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишини ўтказдик. Йиғилиш жуда ва жуда самарали, конструктив, дўстона руҳда бўлиб ўтди. Кун тартибидаги барча масалалар муҳокама қилинди ва улар 24 тадан кам эмасди. Ҳар бир масала бўйича аниқ қарорлар қабул қилинди”, - дейди Макей йиғилиш якунига бағишланган матбуот анжуманида.
«Бугунги йиғилиш Минскда бугун ва эртага бўлиб ўтадиган икки кунлик интеграцион форумни бошлаб беради. МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишига тўхталадиган бўлсак, бир қатор МДҲ ва МДҲ давлатлари фуқаролари ҳамда халқига оид муҳим масалаларни муҳокама қилдик. Ўйлайманки, энг муҳим масалалардан бири МДҲ давлатлари раҳбарларининг Ҳамдўстлик мамлакатлари халқи ҳамда халқаро жамоатчиликка мурожаати лойиҳасининг қабул қилинганлиги бўлди”, - дея таъкидлади Макей.





