1

Ўқувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди​

ЖИНОЯТ 20.09.2018, 11:19
Ўқувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди​

13 сентябр куни Олмазор тумани Нурафшон кўчасида Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 14 яшар мактаб ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

119-мактабнинг қаршисида жойлашган пиёдалар чорраҳасида "Спарк" ҳайдовчиси 24 ёшли Зиёдулла Х. светофорнинг тақиқловчи чироғига тўхтатмасдан ундан ўтиб кетаётган Шахриёр А.ни уриб кетади.

Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай Шахриёр вафот этди.

"Спарк" ҳайдовчисига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси иккинчи қисмига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1