1

Фарғонада сохта авиакасса очган фирибгарлар фош этилди

ЖИНОЯТ 20.09.2018, 14:18
Фарғонада сохта авиакасса очган фирибгарлар фош этилди

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи Ж.Саидов ва А.Аҳмедов ўтган йилнинг февраль ойида авиакасса фаолиятини очиб, биргаликда юритишга қарор қилишди. Аммо улар бундай фаолиятни амалга ошириш учун тегишли рухсатнома ва лицензия олишни хаёлига ҳам келтирмади.

Фарғона шаҳар "Сайлгоҳ" кўчасидаги уйга жойлашиб, авиакомпания билан шартномага эга бўлмаган ҳолда юздан ортиқ одамларни алдашди. Ҳақиқатда мавжуд бўлмаган авиачипталарни расмийлаштириб, ўзгаларнинг маблағларидан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишган. Тошлоқ ва Олтиариқ туманида яшовчи Зарина ва Нигина (исмлари ўзгартирилган) исмли қизларга авиакассада ишлашни таклиф этишган. Ваҳоланки, улар сохта авиакассада ишлаётганини пайқашмади ҳам.

ЎзА хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимига келиб тушган аризалар асосида жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Дастлабки, тергов ва суд тергови жараёнида Ж.Саидов ва А.Аҳмедовлар томонидан фуқароларга 208 миллион сўмдан ортиқ миқдордаги моддий зарар тўлиқ қопланган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди уларга тегишли жазони тайинлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1