1

Ўзбекистонда велосипедлар учун алоҳида йўлаклар пайдо бўлиши мумкин

ЖАМИЯТ 11.10.2014, 16:43
Ўзбекистонда велосипедлар учун алоҳида йўлаклар пайдо бўлиши мумкин

Велосипед экологик безарар, саломатлик учун кони фойда транспорт воситаси бўлганлиги сабабли, ундан фойдаланувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Унга ёқилғи ҳам талаб этилмайди. Шу ва шу каби масалалар Ўзбекистон Экологик ҳаракати ННО ҳамда ОБСЕ лойихалари координатори офиси томонидан ташкиллаштирилган доира столида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Подробно.уз хабар беради.

Экологик ҳаракат депутатлик гуруҳи вакиллари велоспоhт инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, уни ижарага бериш билан боғлиқ масалалар, ҳавфсизлиги, шаҳарда велосипедлар учун алоҳида йўлакларни яратиш борасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш борасида таклиф киритишди.

Велотранспортнинг тобора ривожланиб бораётганини биз анъанавий равишда ўтказиб келинаётган велмарафонлар орқали ҳам кўришимиз мумкин. 2014 йилнинг сентябрь ойида Тошкентда 200 киши иштирокида ана шундай мароафон бўлиб ўтди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1