Британияда яшовчи 20 ёшли рус талабаси Дарья Радионова ўзининг Mercedes CLS 350 автомобилини eBay интернет-аукционига қўйди. Бу ҳақда Вести.ру хабар беради.
Ушбу автомобилнинг устки қисми тўлалигича Сваровски олмос тошлари билан қопланган. Айни дамдаги маълумотларга кўра, машинани сотиб олиш учун 30 дан ортиқ ҳаридорлар навбат кутишмоқда. Автомобилнинг бошланғич нархи 90 минг фунт эди, бир неча кун ўтиб унинг нархи 150 минг фунтгача кўтарилди.
Аукцион 2014 йилнинг 16 октябрга қадар давом этади. Машина эгаси Радионованинг айтишича, унинг Mercedes´ини олмослар билан безашда бир неча мутахассислар икки ой давомида 12 соатдан меҳнат қилишган. Бу эса унга 20 минг фунтга тушган.
Эскпертларнинг сўзларига кўра, агар машина Сваровски тошлари билан безатилмаганда, унинг нархи 25 минг фунтга баҳоланган бўлари.





