11 октябрь куни тонгда АҚШнинг Оранж округи, Нью-Йорк штати, Отисвилль шаҳридаги қамоқхоналарнинг биридан жазо муддатини ўтаб, озодликка чиққан фуқаро орадан 15 дақиқа ўтиб отиб ўлдирилди, дея хабар беради Day.az нашри Associated Press маълумотларига таяниб.
Қотиллар икки киши бўлган. Айни дамда улар қидирилмоқда. Маълумотларга кўра, қотилликдан сўнг улар тезлик билан автомобилда воқеа жойидан қочиб кетишган.
Маълум бўлишича, қотилликдан бир неча дақиқа олдин, уларнинг бири поездга чипта сотиб олган. Полициячилар жиноятчиларни айнан мана шу далил орқали излашмоқда.





