Юртимиз бўйлаб 1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами яқинлашаётган бир аснода Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Болалар китоби” Республика фестивали ташкиллаштирилмоқда.
Мазкур фестиваль 25-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Фестиваль тадбирлари доирасида Республикамизнинг етакчи нашриётлари томонидан нашр этилган болалар китоблари, чунончи, мумтоз адабиёт намуналари, энг сара бадиий, маънавий-маърифий, энциклопедик китобларнинг тақдимотлари, чегирмали китоб савдоси, шунингдек, болалар адиб ва шоирлари, ноширлар билан ижодий учрашувлар ўтказилади.
Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Қолаверса, фестивалнинг бадиий қисмидан “Китобсеварларни қутлаймиз!” мавзусидаги театрлаштирилган концерт дастури ҳамда турли викториналар ҳам ўрин олган.
Барча китобсеварларни, хусусан, жажжи китобхонларни “Болалар китоби” Республика фестивалига таклиф этиб қоламиз!






