1

“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Самарқанд филиали раҳбари 40 минг доллар билан ушланди

ЖИНОЯТ 25.09.2018, 21:13
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Самарқанд филиали раҳбари 40 минг доллар билан ушланди

Самарқанд вилояти прокуратурасининг хабар беришича, 2018 йил 22 сентябрь куни “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Самарқанд филиали директори Ш.Умаров фуқаро У.Ёқубовга филиал ҳудудидан савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан ундан 40 минг долларни олаётган вақтда қўлга олинган.

ЎзА хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 211-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Умаровга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1