1

Яна бир ўзбек спортчиси пичоқбозлик қурбонига айланди

ЖАМИЯТ 25.09.2018, 22:17
Яна бир ўзбек спортчиси пичоқбозлик қурбонига айланди

Ижтимоий тармоқларда Аралаш жанг санъати (MMA) жангчиси, халқаро мусобақалар ғолиби шаҳрихонлик Отабек Алиев пичоқбозлик оқибатида ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Turon24 мухбири ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими билан боғланди.

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йилнинг 18 сентябрь куни содир бўлган. Отабек А.А. билан бир кун аввал жанжаллашишиб, муштлашади. Эртаси куни улар кўчада яна кўришиб қолади. Сўнг орани очди қилиш мақсадида Отабекнинг “Соbalt”ига ўтириб тумандаги “Саидхон фаровонлиги” МЧЖ қошидаги автотранспорт воситаларига метан-газ қуйиш шохобчасига боришади.

“Орани очди қилиш ҳақоратга уланиб, шу пайтда А.А. ёнида бўлган бир дона хўжалик пичоғи билан қасддан Отабек Алиевнинг қорин қисмига бир маротаба уриб, унинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир шикаст етказади. Отабек Алиев оғир тан жароҳати олиб, 19 сентябрь куни шифохонада вафот этади. Ўша куннинг ўзида туман ИИБ томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнлари давом этмоқда”, дейди Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, тергов бўлими бошлиғи Анваржон Иминов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1