АсосийShou-biznes

Жорж Клуни ва Амаль Аламуддин Англиядаги оролларнинг бирини сотиб олишди

Яқиндагина оила қурган Жорж ва Амаль Англиянинг Соннинг шаҳридаги шахсий оролларнинг бирини харид қилишди. Бу ҳақда ru.hellomagazine.com нашри хабар беради. 

Соннинг шаҳри марказий Лондондан 60 метр узоқликда жойлашган. 5,5 акр ер майдонига эга бўлган орол 17 асрга тегишли бўлган Aberdash House уйидир. 10 та ётоқхона, 2 ювиниш хонаси, доира шаклидаги катта меҳмонхона, кутубхона, 20 кишилик ошхона, спортзал, буғхона шунингдек хизматкорлар учун хоналар мавжуд. Уйнинг атрофи боғ билан ўралган. 4 акр ер эса баланд дарахтлар билан тўла.

Ёш оила вакиллари уйни қанчага сотиб олганликлари ҳақидаги маълумотни сир тутишмоқда. Бироқ Wall Street Journal нашрининг фикрича, уйнинг баҳоси таҳминан 7,5 миллион фунт стерлингни ёки 12 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 

    Бошқа янгиликлар