1

Қўқонда Дубайга қиз сотган қўшмачи аёлга ҳукм ўқилди

ЖИНОЯТ 26.09.2018, 11:04
Қўқонда Дубайга қиз сотган қўшмачи аёлга ҳукм ўқилди

2018 йил 5 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Қўқон шаҳар суди биноси очиқ суд мажлисида Гулнора Жўраевага оид жиноят иши кўриб чиқилди. Судланувчи қизларни Дубайга фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида сотган.

Чегарадан ўтиш муаммо эмас?!

Одам савдосини ўзига касб қилган аёл асли Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридан бўлиб, оиласидан ажрашган. Бир фарзанди бор. Вақтинча ишсиз. Муқаддам судланган.

Гулнора Жўраева бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, жиноий гуруҳ тузади. Гуруҳ аъзолари К.Аллаберганова ва Ж.Ортиқова қизларни топиш, ёллаш ва хорижга сотиш билан шуғулланган. Жиноий режага кўра, Ж.Ортиқова Қўқон шаҳрида моддий томондан қийналган аёлларни аниқлаш, уларни фоҳишалик қилиш учун хорижга боришга қизиқтириш, чет элга юбориш каби вазифаларни бажарган. К.Аллаберганова ва Г.Жўраева эса жиноий шериклари топган қизларни хорижга чиқариш харажатларини таъминлашган.

2016 йил март ойида Ж.Ортиқова Қўқон шаҳрида моддий жиҳатдан қийналган фуқаролар Р.Каримова, К.Исмоилова ва Л.Усмоноваларни тузоққа тушириб, уларни Дубай шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб пул топишга қизиқтиради ва қизларнинг расмини жиноий шерикларига юборади. Қизлар маъқуллангач, Г.Жўраева ва К.Аллаберганова йўл харажатларини тўлаб беришади. Дубайга етиб келган қизларни шахсан Г.Жўраеванинг ўзи кутиб олади. Сўнг қизлар нима мақсадда келганликлари тушунтирилиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) олиб қўйилади.

Кейинроқ Р.Каримова Туркия давлати орқали Ўзбекистонга қайтиб келган. К.Исмоилова Россия Федерациясига ўтиб, у ердаги Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси орқали ватанга қайтган. Фақатгина Л.Усмонова ҳозирги кунга қадар чет давлатда ишлаб юргани аниқланган.

«Ҳаммаси Нигинанинг иши»

Судда судланувчи Г.Жўраева қандай қилиб одам савдоси билан шуғуллана бошлагани ҳақида кўрсатма берди:

  • 2015 йил декабрь ойида ишлаш мақсадида Дубай шаҳрига бордим. У ерда самарқандлик Нигина исмли аёл билан танишиб қолдим. Бир муддат Нигинанинг хонадонида уй тозаловчи вазифасида ишлаб юрдим. Ҳар уч ойда бир марта Ўзбекистонга кириш-чиқиш муҳрини бостириш учун келиб-кетиб турдим. Йўл харажати учун Нигинадан қарз олгандим. Кейинроқ ҳисоблаб кўрсам, қарзим 45 000 000 сўм бўлибди. Нигина Дубайда қизларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилиш орқали пул топишини айтиб, менга ҳам шерик бўлишни таклиф қилди. Яъни, мен Ўзбекистондан қиз топиб, унга етказишим керак эди. Хуллас, ўзаро келишувимизга кўра, мен қиз топадиган у эса қарзидан воз кечадиган бўлди.
  • Қизлар эркакларнинг кўнглини овлаш учун «точка»ларга тарқатилган маҳали мен уй ишлари билан шуғулланар эдим. Қизларнинг кийимларини ювардим, овқат тайёрлардим. Қизларни топиб берганим учун Нигина қарзимдан воз кечишга ваъда берганди. Аммо бундай бўлмади.
  • Танишим Л.Усмонова Дубайга фоҳишалик билан шуғулланиш учун кетаётганини айтиб, «Мен билан юр, пул ишлаб келасан», деди. Мен визам йўқлигини айтдим. Лобар, Жамила исмли таниши ўзининг уй рўйхатига қўйиб, виза олишда ёрдам беришини маълум қилди. Биз Жамила опа билан учрашдик. У керакли ҳужжатларни тайёрлади, ҳатто самолёт чиптасини ҳам олиб берди. Биз Лобар ва яна Комила исмли қиз билан Дубайга учиб келдик. Бизни Нигина ва Гулнора исмли аёллар кутиб олишди ва Шаржадаги хонадонга олиб боришди. Эртасига Нигина паспортларимизни олиб қўйди. Ўрнига сохта паспорт тайёрлатди. Сўнг ҳар биримиз учун 3 000 АҚШ долларидан харажат қилингани айтилиб, қарзни ишлаб, тўлаб беришимиз кераклиги тушунтирилди. Нигина бизни тунги клублар, “Сити–отел”даги қўшмахонада фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурларди. Бир кунда 4-5 эркак билан жинсий алоқа қилишга мажбур бўлган пайтларим ҳам бўлди. Аммо бу узоқ давом этмади. Хасталаниб қолдим. Нигинадан қарзимни узганимдан сўнг у паспортимни қайтариб берди ва мен Туркиянинг Истанбул шаҳрига йўл олдим. У ерда ҳам ўз хоҳишим билан фоҳишалик билан шуғулландим. Бу орада озарбойжон миллатига мансуб йигит билан танишиб қолдим. Биз шаръий никоҳ ўқитиб яшай бошладик. 2017 йил 31 мартга қадар оилали аёл эдим. Сўнг Москвага бориб, тикувчилик цехига ишга жойлашдим. 2017 йил сентябрь ойида Қўқонга қайтиб келдим.

Нигина билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг мен Қўқондаги қўшним Жамила Ортиқовага қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирдим. Қиз топиб берса, уни ҳам қуруқ қўймаслигимни айтдим. Орадан икки ой ўтиб, Жамила қўнғироқ қилди ва ишга жойлашмоқчи бўлган уч қиз ҳақида сўзлаб берди. Мен уларнинг расмини жўнатишини тайинландим. Нигинага қизлар маъқул бўлди. У «Келаверишсин, самолёт учун пул жўнатаман», деди.

Бир неча кун ўтиб, биз қизларни аэропортда кутиб олдик ва уларни Нигинанинг уйига олиб бордик. Эртасига Нигина қизларнинг паспортини олиб қўйди. Сўнг барчасини гўзаллик салонига олиб борди. Кеч тушгач эса фоҳишалик билан шуғулланиш учун тунги клубларга тарқатди.

Қўқонда қизларни топиш ва чет давлатга жўнатиш билан шуғулланган Ж.Ортиқова «холис» хизмати учун Нигинадан 500 АҚШ доллари миқдорида «гонорар» олиб турган.

Нима учун кетаётганини билган

Судда жарбланувчи сифатида иштирок этган Р.Каримова асли нима мақсадда Дубайга кетаётганини билган. Буни унинг суддаги кўрсатмаси ҳам исботлайди:

Ҳукм ўқилди

Қизларни хорижга сотган ва фоҳишаликка мажбурлаган Гулнора Жўраева ЖКнинг 135-моддаси, 2 қисми, “б”, “д”, “е”, “з”, “и” бандлари ва 28, 223-моддаси, 2 қисми, “б”, “в” бандлари билан айбли деб топилди. Унга ҳозирда ўталмаган озодликдан маҳрум қилиш жазосини янги тайинланган жазога қисман қўшиб, узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил 6(олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати ҳамда жиноят ишлари бўйича

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар суди судьяси Элёр Ҳакимов билан ҳамкорликда тайёрланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1