1

Бухорода талаба ўз уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди

ЖИНОЯТ 27.09.2018, 09:35
Бухорода талаба ўз уйида  фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди

Бухоро шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Бухоро шаҳри И.Мўминов кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган, Бухоро муҳандислик-технология институти талабаси Ширинов Ҳусанбой Ҳамид ўғли текин бойлик орттириш мақсадида ўз уйида Ромитан туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ш.Т. ва Ғиждувон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Б.Н.ларнинг ўзаро жинсий муносабатда бўлиши учун алоҳида жой ва шароит яратиб беради.

Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар қилди.

Бунинг эвазига Ш.Тдан 60 минг сўм миқдоридаги нақд пулларни олиб, фоҳишахона ташкил қилиш жиноятини содир қилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ширинов Ҳусанбой Ҳамид ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1