1

​Мактабдаги босқинчилик қоровулнинг ўлимига сабаб бўлди

ЖИНОЯТ 27.09.2018, 11:02
​Мактабдаги босқинчилик қоровулнинг ўлимига сабаб бўлди

Андижонда коллеж талабаси мактабга ўғирликка тушиб, қоровулни уриб ўлдирди.

Маълум бўлишича, Андижон шаҳар Транспорт ва хизмат кўрсатиш коллежи 3-курс талабаси судланувчи вояга етмаган А.Т 2018 йил 19 март куни соат 17:30 ларда Андижон шаҳар, Майбоғча кўчасида жойлашган 31-умумтаълим мактаб биносининг орқа қисмидаги дераза ойнасини синдириб кирганидан кейин бинонинг 1-қаватидаги “Ёшлар иттифоқи” хонасига ҳам кетмон ёрдамида дераза ойнасини синдириб кириб, шкафда бўлган 778.459 сўмлик “View Sonic” русумли проектор аппаратини олиб чиқмоқчи бўлади. Шу пайтда мактаб қоровули О.А кўриб қолгани учун ундан яшириниб, 2-қаватга чиқиб қочмоқчи бўлганида, О.Абидов уни ушлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширмоқчи эканини айтади.

А.Т қўлида бўлган кетмондан қурол сифатида фойдаланиб, унга ҳужум қилиб, хаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, кетмоннинг орқа қисми билан уни бош ва юз соҳасига қасддан бир неча маротаба зарба бериб, оғир шикаст етказади. Қоровул хушсиз ҳолатга келганидан кейин “Ёшлар иттифоқи” хонасига қайтиб кириб, проектор аппаратини сумкаси ва икки дона уланиш кабеллари билан бирга босқинчлик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан қочиб яширинган.

Мактаб қоровули О.Ага кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 2018 йил 26 март куни соат 4:30 ларда вафот этган.

Судланувчи А.Т суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан чин кўнгилдан пуйшаймон бўлиб кўрсатув берди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2018 йил 7 августдаги ҳукми билан судланувчи А.Т га Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 3-қисмининг “д” банди, 164-моддаси 3-қисмининг “в,г” бандлари билан узил кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, Андижон шаҳар Транспорт ва хизмат кўрсатиш коллежида ўтказилган очиқ мулоқотда жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноятни содир этишга имкон берган шарт шароитлар, келгусида бу тоифадаги жиноятларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1