1

Сурхондарёда вояга етмаган қиз зўрланиб, бўғиб ўлдирилган

ЖИНОЯТ 29.09.2018, 14:40
Сурхондарёда вояга етмаган қиз зўрланиб, бўғиб ўлдирилган

2018 йил 25 сентябрь куни соат 21:30 ларда Узун тумани, “Маландиён” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.А. томонидан яшаш уйи ертўласидан Т.А.нинг вояга етмаган қизи Ш.А. нинг жасади тан жароҳатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, фуқаро А.Х. 2018 йил 25 сентябрь куни қариндошининг уйида таъмирлаш ишларини эрталаб тахминан 08-00 ларда бошлаб, шу куни соат 13-00 ларда бирга ишлаётган икки нафар шериклари билан тушлик қилиб, бир шиша ароқ ичиб, шундан сўнг соат 14-50 чамасида қариндоши Ф.Ш. нинг қўшниси Т.А. нинг яшаш уйига бориб, унинг қизи Ш.А. билан уйининг ертўласида кизнинг қаршилигига қарамасдан жинсий алоқада бўлиб, номусига тегиб, сунг қасддан бўғиб ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 26 сентябрь куни ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в,з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Сурхондарё вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1