АсосийJamiyat

Москвада “Ўзбекистон маданияти ҳафталиги” бўлиб ўтди

'Москвада “Ўзбекистон маданияти ҳафталиги” бўлиб ўтди'ning rasmi

Жорий йилнинг 24-28 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги Россия халқлар дўстлиги университетида “Тафаккур” Ўзбекистонлик талабалар ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан “Ўзбекистон маданияти ҳафталиги” ташкил этилди. Маданият ҳафталиги доирасида Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи ёш дизайнер Нозима Арипованинг миллий либослар коллекцияси намойиши, фотосуратлар, китоб кўргазмалари, миллий Фарғона ва Хоразм рақслар ижроси ва адабий мусиқий концерт каби намойишлар ўтказилди.

Мазкур тадбир ёш авлодларни миллий анъаналар руҳида тайёрлаш, ватанпарварлик ҳиссини ривождантириш, шунингдек маданий мерос ва манавий қадриятларни асраб авайлаш ҳамда сақлаб қолиш муҳумлилигини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Ташкил этилган ҳафталикда Россия халқлар дўстлиги университетида таҳсил олаётган 100 нафардан ортиқ Ўзбек талабалари, хорижий давлатларнинг маданият марказлари, Ўзбекистон Республикаси элчихонаси вакиллари, университетнинг профессор ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

Мазкур маданият ҳафталигини уюштирган ташкилотчи ва талабаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси номидан совғалар улашилди.

    Бошқа янгиликлар