1

Чилонзордаги BMW «пойгалари» вақтида Matiz мажақланиб кетди

ЖАМИЯТ 14.10.2014, 10:56
Чилонзордаги BMW «пойгалари» вақтида Matiz мажақланиб кетди

Тошкентнинг «Чилонзор» метро бекати яқинида иккита BMW автомобили ва Matiz енгил машинаси иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

12 октябрь оқшомида иккита BMW машинаси ўзаро пойга ўйнаган, бу вақтда эса кўчада ҳаракатланиб келаётган Matiz қўшилиб қолган.

Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган фотосуратларда тўқнашувдаги барча автомобилларнинг аҳволи жуда ачинарли эканлигини, айниқса, Matiz мажақланиб кетганини кўриш мумкин.

Хабар беришларича, ЙТҲнинг барча иштирокчилари тирик қолган ва ҳозирда уларнинг барчасига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1