1

Уруш учун энг аҳмоқона сабаблар

ДУНЁ 14.10.2014, 11:39
Уруш учун энг аҳмоқона сабаблар

Челак сабаб уруш

1325 йили Италиянинг Болонья ва Модена шаҳарлари ўртасида уруш бошланган. Бунинг сабаби оддийгина челак. Моденага оти подшоликка қарашли челакдаги сувни ичиб қўйгани учун болоньялик чавандоз қочиб ўтади. Болоньяликлар қочоққа ҳеч қандай эътибор қаратишмайди, аммо челакни қайтариш олишни исташади, ахир бу шаҳар мулки. Моденаликлар эса буни рад қилишади. Натижада уруш бошланади. Ушбу кураш 22 йил давом этади ва бир неча минг одам ҳалок бўлади. Айтганча, Болонья челакни қайтариб ололмаган, чунки енгилган эди.

Женкинс қулоғи учун уруш

XVIII асарнинг биринчи ярмида Буюк Британия ва Испания Кариб денгизидаги орол ҳудуди учун рақобатлашган.  Британияликлар уруш чиқариш учун баҳона қидиришарди ва ниҳоят уни топишади. 1738 йили инглиз матроси Боб Женкинс мамлакат парламентига қайсидир гуноҳи учун унинг қулоғини кесиб олган испан капитани устидан шикоят қилади. Парламент британ аскарини ҳақорат қилишгани учун Испанияга қарши уруш очади ва етти йил давом этади.

Елпиғич сабаб уруш

1827 йили Франция элчиси Жазоир ҳукуматидан барча қарзларни қайтаришни ҳамда унинг фоизини тўлашини талаб қилади. Улар ўртасида бўлиб ўтган муҳокама чоғида жазоирликлик монарх элчининг юзига елпиғич билан секингина зарба беради. Элчи бундан қаттиқ хафа бўлади. Уч йилдан кейин айнан мана шу воқеа сабаб Франция Жазоирга қарши уруш бошлайди.

 

 

 

 

Чўчқа уруши

XIX асрнинг 50-йилларида АҚШ ва Канада Сан-Хуан ороли учун кураш олиб борарди. 1859 йили 15 июн куни америкалик Катлер канадалик Гриффитнинг чўчқаси унинг аравасини бузиб ташлаганлигини кўриб қолади. Ўйлаб ўтирмасдан чўчқани отиб ташлайди. Кейин Катлер қўшнисига чўчқа учун 10 доллар бермоқчи бўлади, аммо қўшни ундан 100 талаб қилади. Натижада уруш келиб чиқади. Ушбу кураш 13 йил давом этади.

 

Ит уруши

1925 йили грециялик аскар Петрич кўчада бир итни ушлашга уринади ва Болгария чегарасини кесиб ўтади. Болгариялик чегарачилар унга қарата ўқ узишади ва Петрич ҳалок бўлади. Бир неча кундан кейин греклар қасос олишга қарор қилишади. Шу воқеа сабаб Греция ва Болгария ўртасида уруш бошланади.


Футбол жанги

1969 йили Гондурас терма жамоаси Сальвадордан енгилади. Шу сабаб Гондурас қўшни давлат билан дипломатик алоқаларни бузади ва сафарбарликни бошлайди. Бунга жавобан Сальвадор армияси Гондурас ҳудудига бостириб киради. Жанг 6 кун давом этади ва бир неча минг инсон ҳаётига зомин бўлади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1