1

Наманганда ИИБ ходимига 10 минг доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 04.10.2018, 15:42
Наманганда ИИБ ходимига 10 минг доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди

2018 йил 1 октябрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Ғ.нинг “Кобальт” русумли автомашинасида “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, А.Ғ. қўлга олинган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, шу вақтда, фуқаро ходимга мазкур ҳолатни қонуний чора кўрмасдан ҳал этишни сўраб, унга 10 000 АҚШ долларини пора сифатида таклиф этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ходим ўз раҳбарларига хабар берган ва шу йилнинг 2 октябрь куни ички ишлар ҳамда прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида фуқаро А.Ғ. ходимга Наманган шаҳрининг “Янгиқўрғон” кўчасида 10 000 АҚШ долларини пора сифатида бермоқчи бўлганида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1