13 ёшли қиз она бўлди

ДУНЁ 14.10.2014, 12:43
13 ёшли қиз она бўлди

Калифорниянинг Мерсед шаҳридан топилган боланинг онасининг шахси аниқланди. Онанинг ёши 13да, - дея хабар беради ABC.

Аввалроқ, Калифорния штатининг Мерсед шаҳрида истиқомат қилувчи кекса оила ахлатхонадан чақалоқ топиб олган эди. Бола ахлат идиш ичида кийимсиз ва киндик ичакчаси билан ётган.

Ҳозирги вақтда маҳаллий полиция боланинг онасига қарши жиноий иш очиш-очмаслик юзасидан барча далил-белгиларни тўплашмоқда.

Ҳозирги вақтда 13 ёшли она давлат қарамоғида сақлаб турилибди. Шу билан бирга, терговчилар қиз жинсий тажовуз қурбони бўлганми-йўқми, ушбу масалага ойдинлик киритиш устида ҳам ишлашмоқда.

Чақалоқни топиб олган кекса оиланинг 37 нафар невараси бўлиб, янги туғилган қизни ҳам асраб олиш ва унга Милагро (испан тилидан таржима қилганда – Мўжиза) деб исм қўйиш ниятида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1