Голливуд актери кичик Роберт Дауни “Илк қасоскор-3” фильмида яна темир одамни ўйнайди, дея хабар беради Variety.
Ушбу картинада яна сюжетлар давом этади ва Тони Старк бу сафар капитан Америкага қарши курашади.
Айни пайтда Marvel компанияси актер билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу лойиҳада иштирок этиш учун Дауни 40 миллион доллар сўраган. Фильмни тасвирга олиш ишлари 2015 йилнинг баҳорида бошланиши режалаштирилмоқда.





