2014 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг навбатдаги концерт дастурини тақдим этишни режалаштирган Сардор Мамадалиев репитиция жараёнларидан ортиб, далада пахта теримида меҳнат қилаётган ҳамюртларимизни хам ҳушнуд этишга улгурмоқда.
Шунингдек, у янги “Дўстим” қўшиғига клип олиш ишларини олиб бормоқда. Ота-онанинг қадрига етиш, эъзозлаш ва уларга доим ҳурматда бўлиш, дўстга маслаҳат сифатида яратилган ушбу тарона ва унга ишланган клип тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги билан ҳам эътиборга лойиқ.
Қўшиқ матни Фарида Афрўз қаламига мансуб бўлса, куйни хонанданинг ўзи басталаган.
Клипда бир қатор таниқли актёрлар, яъни Убайдулла Омон, Бекзод Муҳаммадкаримов, Шоҳида Исмоилова, Умид Искандаровлар иштрок этишган.





