АсосийJamiyat

Тошкентда бир кечада 418 та тезликни ошириш ҳолати аниқланган

'Тошкентда бир кечада 418 та  тезликни ошириш ҳолати аниқланган'ning rasmi

7 октябрдан 8 октябрга ўтар кечаси Тошкентда радар ёрдамида 418 та тезликни ошириш ҳолати аниқланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 6-7 октябрь тунги пайтда 1668 та тезликни ошириш ҳолати қайд этилган.

7-8 октябрь кунлари эса радарлар ёрдамида 33 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди. Мисол учун, Яшнобод туманидаги Маҳтумқули кўчасида бир смена давомида радарлар 273 та тезликни ошириш ҳолати аниқланди.

7 октябрда жами 521 ҳолат аниқланди. Улардан 116 нафар ҳайдовчи йўлдан ўтаётган пиёдаларни ўтказишмаган, 205 нафар ҳайдовчи қарама-қарши йўлга чиқишган, 29 нафар ҳайдовчи тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бўзишган, 199 нафар ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақмаган, 50 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи сигналидан ўтиб кетишган, 66 нафар ҳайдовчи эса автомобил бошқараётганда мобил телефондан фойдаланишган.

    Бошқа янгиликлар