Черногория Президенти маслаҳатчиси билан учрашувга доир

ЖАМИЯТ 14.10.2014, 16:51
Черногория Президенти маслаҳатчиси билан учрашувга доир

2014 йилнинг 14 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида юртимизга ташриф буюрган Черногория Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ружия Тузович бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ расмий сайти орқали хабар берилмоқда.

Суҳбат чоғида сиёсий, тижорий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа жабҳалардаги Ўзбекистон-Черногория муносабатлари истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги товар айланмасини ошириш учун сезиларли салоҳиятга эга эканликларини таъкидлаб ўтдилар. Ўзбекистон ва Черногория ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, қўшма сармоявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш муҳимлгини таъкидланди.

Фан, таълим, соғлиқни-сақлаш соҳаларида илмий-тадқиқод марказлари ва ўқув юртлари орасида алоқалар ўрнатиш йўли билан амалий ҳамкорлик қилиш, сайёҳлик йўналишларида тажриба алмашиш ҳар икки давлат манфаатларига жавоб бериши қайд этилди.

Учрашувда турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувлар бўйича таклифалар ҳам кўриб чиқилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1