«GM Uzbekistan» компанияси «Капиталбанк» билан ҳамкорликда «Lacetti» автомобили учун имтиёзли кредитларни жорий қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда Lacetti SX M/T (1-поз.) автомобилига қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредит расмийлаштириш мумкин:
- 10% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 5 йилгача — 22% йиллик;
- 30% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 3 йилгача — 20% йиллик;
- 50% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 2 йилгача — 19% йиллик;
- 60% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 15 ойгача — 18% йиллик.
Имтиёзли автокредит учун ҳозирда 1000 дона мазкур русумдаги автомобил жамланмаси сотувга чиқарилган.
Тез орада коммания автокредит расмийлаштириш орқали харид қилиш мумкин бўлган «GM Uzbekistan» автомобиллари моделларини кенгайтиришини маълум қилган.