1

AFC U-19. Ўзбекистон Австралия билан дуранг ўйнаб, келаси босқичга чиқди

СПОРТ 14.10.2014, 18:55
AFC U-19. Ўзбекистон Австралия билан дуранг ўйнаб, келаси босқичга чиқди

Мяньмада 19 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ учрашувларининг 3-тур ўйинлари ўз якунига етди.

Учрашувни ҳар икки терма жамоа жуда эҳтиёткорлик билан бошлади. Жамоалар буткул ҳужумга ташланиб, таваккал қилишни исташмади. Вакилларимиз позицион ҳужум ташкил қилиб, вазиятни ўз томонларига оғдиришга интилишди. Аммо якуний зарбани йўллашда уларда бир қатор муаммолар пайдо бўлди. Ўз ўрнида Австралия термасида ҳам гол киритиш учун битта-иккита қулай вазиятлар юзага келди.

Аммо бу имкониятларни яққол голли вазият деб атаб бўлмайди. Ҳимоячи ва дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилиб, бу ҳужумларни бартараф этиб туришди. Очиғи, бугунги ўйинда терма жамоамиз аъзоларида БАА билан ўйинда кўзга ташланган иштиёқ унчалик кўринмади. Балки мураббийлар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни талаб қилишгандир. Нима бўлган тақдирда ҳам бу тактика биринчи бўлимда ўзини оқламади. Биринчи бўлимда ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олган бўлсак ҳам, рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик.

Сунъий йўлдошдаги муаммолар туфайли ккинчи бўлимнинг кўп қисмини томоша қилиш имкониятига эга бўлолмадик. Аммо интернетдаги маълумотларга таянадиган бўлсак, Австралия терма жамоаси 67-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди.  Нариги ўйинда БАА индонезиялик тенгдошларини йирик ҳисобда енгаётганини инобатга олсак, бу ҳисоб бизни умуман бизни қониқтирмасди. 82-дақиқага келиб, Забиҳилло Ўринбоев гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Қайсидир маънода, Забиҳилло БААга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол киритолмай, йўл қўйган хатосини тўғирлади, десак муболаға бўлмайди.

Австралиялик футболчилар ўйин охирларида ҳужумга зўр беришди. Сабаби дуранг натижа уларни қониқтирмаслиги табиий эди. Аммо бу вазиятларда дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этиб турди. Сўнгги дақиқалар биз учун анча таҳликали кечди. Аммо “соккеруз”лар дарвозамизга бошқа гол кирита олишмади.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Австралия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, келаси босқичга йўл олди. Энидиликда вакилларимиз чорак финалда А гуруҳи ғолиби Тайландга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон – Австралия 1:1
Голлар: З.Ўринбоев (82) -
Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Иброҳим Абдуллаев, Акрамжон Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Отабек Шукуров, Жамшид Болтабоев, Достон Ҳамдамов, Достон Турсунов, Хуршид Ғиёсов, Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов.
Автралия: Жордан Туртелл, Шайне Чунна, Даниел Алесси, Камерон Бургас, Кристофер Глигор, Стефан Маук, Питер да Силва, Авер Мабил, ЖоZуа Сотирио, Петрос Скапетис.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1