АсосийJinoyat

Шўрчида сармаст куёв қайнонасининг автомашинасини ёқиб юбрди

'Шўрчида сармаст куёв  қайнонасининг автомашинасини ёқиб юбрди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги "Катта Совур" маҳалласида яшовчи 27 ёшдаги Шомир Қўрқмасов яхшигина ширакайф бўлиб, шу маҳаллада яшайдиган қайнонаси Нозимгул Жумаеванинг (исм-шарифлар ўзгартирилди) уйига йўл олди.

Қурғур спиртли ичимлик Ш.Қўрқмасовни қўрқмас қилиб қўйди чоғи, ўз кучини кўрсатиб, унинг бошини қиздирди ва хаёлидаги турли ўй-фикрларни қўзғатди.

Соат 10:00 лар чамаси қайнонасининг уйига етиб келган куёвтўранинг кўзи ҳовлида турган “Нексия” русумли қиймати 35 миллион сўмлик автомашинага тушди ва ўйлаб ўтирмай, уни ёқиб юборди.

Шундай қилиб, сармаст куёв дастидан 49 ёшдаги қайнона бир зумда енгил автомашинасиз қолди. Куёв эса қилган қилмишининг оқибатидан чуқур ўйга толди.

ЎзА хабарига кўра, айни пайтда Ш. Қўрқмасовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар