АсосийJamiyat

Навоийда содир бўлган ЙТҲ натижасида 7 киши ҳалок бўлди

'Навоийда содир бўлган ЙТҲ натижасида 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бугун, 10 октябрь куни Навоий вилояти Кармана туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, шу куни соат 01: 20ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 "Қизилтепа-Кармана" автомобиль йўлининг 188-км.да ҳаракатланиб кетаетган "Нексия-2" русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "SHAANXI SX" русумли юк машинаси билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ натижасида 7 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлган фуқаролар:

1. Ғафур Рахматов, 1985 г. ©. («Нексия» автомобили ҳайдовчиси).

2. Интизор Жўраева, 1986 г. ©. («Нексия» автомобили йўловчиси).

3. Зарнигор Жўраева, 1991 г. ©. («Нексия» автомобили йўловчиси).

4. Фаёз Шахриёров, 1987 г. ©. («Нексия» автомобили йўловчиси).

5. Асадбек Ғуломов, 2010 г. ©. («Нексия» автомобили йўловчиси).

6. Шохрух Ғуломов, 2013 й.т. (“Нексия” автомобили йўловчиси).

7. Фирдавс Собиров, 2016 й.т. (“Нексия” автомобили йўловчиси).

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар