Адабиётга, шеъриятга ошномисиз?
Ижод билан шуғулланасизми?
Ундай бўлса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Республика ёш ижодкорлар Кенгаши сизга имконият беради.
14-16 ноябрь кунлари кўҳна Самарқандда “Самарқанд шеър оқшомлари” туркийзабон ёшлар анжумани бўлиб ўтади.
Анжуманда турли республикалардан ташриф буюрган ижодкор-ёшларнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Сиз ҳам шеърият майдонида ўзингизни синамоқчи бўлсангиз, қуйидаги ҳужжатларни 25-октябрга қадар +998954757572 телеграм манзилига юборинг:
1. Ижодингиздан бешта намуна (фақат шеър);
2. Паспорт нусхаси;
3. Телефон рақами.
Батафсил маълумот учун тел: +998954757572






