1

Шахмат. FIDE Гран-Присининг биринчи босқичи якунланди

СПОРТ 15.10.2014, 14:59
Шахмат. FIDE Гран-Присининг биринчи босқичи якунланди

Жорий йилнинг 1-15 октябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган FIDE Гран-Присининг биринчи босқичи ниҳоясига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Дунёнинг 12 нафар етакчи шахмат усталари иштирокида бўлиб ўтган мусобақада ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов ҳам ғолиблик учун дона сурди. 

Рустам Қосимжонов ўтказилган 11 партиянинг 1 тасида ғалаба қозониб, 8 учрашувда дуранг натижани қайд этди. Афсуски, 9-10 турларда мағлубият аламини тортган ҳамюртимиз, якунда 11 имкониятдан 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 10-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди. 

Биринчи босқич мусобақаларининг якунларига кўра 11 имкониятдан 6,5 очко жамғарган италиялик гроссмейстер Фабиано Каруана биринчи ўринни эгаллади. Худди шунча очкога эга бўлган Борис Гельфанд (Исроил) иккинчи, россиялик Сергей Карякин олти очко билан учинчи ўринни эгаллади. 

Эркаклар ўртасида FIDE Гран-Присининг иккинчи босқич мусобақалари шу йилнинг 20 октябрь – 3 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. 

Мусобақалар 21-24, 26-29 октябрь, шунингдек, 31 октябрь – 2 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. 25 ҳамда 30 октябрь дам олиш кунлари сифатида белгиланган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1