1

Тошкент шаҳар ҳокимлиги журналистлардан фақат пресс-релизларга асосланиб қолмасликни сўради

ЖАМИЯТ 15.10.2014, 16:48
Тошкент шаҳар ҳокимлиги журналистлардан фақат пресс-релизларга асосланиб қолмасликни сўради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов журналистлардан фақат пресс-релизларга асосланиб қолмасликни сўради, деб хабар бермоқда «Кун».

«Биз, шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати, матбуот анжуманларида ортиқ пресс-релиз тарқатмасликни ўйлаб турибмиз», – деди Ҳусан Эрматов 10 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

«Масала шундаки, Миллий матбуот марказида ўтказилган бир қатор тадбирларимиздан сўнг, деярли барча нашрларда [шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан тарқатилган пресс-релизларга асосланиб] бир хил гап-сўзлар ёзилди. Ваҳоланки, биз ҳар бир нашр ўз йўналиши, ихтисослигидан келиб чиқиб, тадбирларни кенгроқ ёритишларини жуда ҳам истардик», – деди Тошкент шаҳар Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳокимлиги ноябрдан бир ойга режалаштирилган пойтахт кўчаларидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари рўйхатини эълон қила бошлашини маълум қилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1